Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Адлия хабар қилади


#Adliya_xabari

Давлат хизматлари ҳар бир  маҳаллага кириб бормоқда

Адлия вазирлиги томонидан маҳаллаларда онлайн хизматлардан тез, осон ва қулай фойдаланиш имконини берувчи интерактив киоскалар жорий қилинди. Мазкур киоскаларда ҳозирда аҳоли учун 37 та хизмат кўрсатилади. Ушбу хизматлардан фойдаланувчилар Марказга мурожаат этувчиларнинг 43 %ини ташкил этади. 

Йил якунига қадар туман марказидан узоқда жойлашган маҳаллалар 
ва аҳоли гавжум бўлган жойларда 1 500 та интерактив киоскалар жойлаштирилади ҳамда интерактив киоскалар орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 70 тага етказилади.

Фойдаланиладиган хизмат турлари:
-  маълумотномалар бериш
-  ҳисобга қўйиш 
-  ижтимоий ҳимоя 
-  лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш
-  нотариал ҳаракатлар.
Юзни сканер қилиш (face id) орқали фойдаланувчининг шахси тасдиқланиб идентификациядан ўтказилади. Бунда паспорт серия  ва рақамини киритиш NFC ридер орқали амалга оширилади.

15 турдаги хизматлар бўйича маҳалладаги масъул шахсларни агент сифатида ўқитилади.

Фойдаланиладиган хизмат турлари:

-  Пенсия миқдори ҳақида маълумотнома бериш
-  Иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш
-  Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш
-  Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш
-  Фуқаро пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш
-  Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш
-  Электр таъминоти лойиҳасини келишиш
-  Газ тизимини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш
-  Газ таъминоти лойиҳасини келишиш
-  Ичимлик ва оқова сув ҳисоблагичини пломбалаш ва шартнома тузиш
-  Ичимлик ва оқова сув тизими лойиҳасини келишиш
-  Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш
-  Иш ҳақини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш
-  Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
-  Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш.