Янгиликлар
27
Очиқ эшиклар куни
Бугун Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан вилоятнинг барча туман (шаҳар) ларидаги Давлат хизматлари марказларида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, уларга республикада амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва энг муҳими ёшларнинг адлия органлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.
Жумладан Тойлоқ туман адлия бўлими Давлат хизматлари марказида ташкил этилган ушбу тадбирда 20 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, ушбу ёшларга адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ бўлими ва Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг фаолияти яқиндан таништирилди.
Тадбирда ёшларга Ягона ижтимоий давлат химатлари портали (my.gov.uz), юридик тусдаги ҳужжатларни осонлик билан тайёрлаб берадиган yurxizmat.uz сайти, бепул ҳуқуқий маслаҳат берувчи ADVICE.UZ платформаси ва бошқа электрон дастурлар тўғрисида маълумотлар берилди.