Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Халқ билан очиқ мулоқот - аҳоли муаммоларига асосий ечим


Халқ билан очиқ мулоқот
Самарқанд туманида яшовчи фуқаро Н.З. 2 нафар фарзандига ҳам ота, ҳам она. Афсуски, турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг ҳаётнинг турли синовларига дуч кела бошалди. Ҳатто оиласи билан яшаб келган уйидан ҳам чиқариб юборишди. Ҳудудга Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг келиши фуқарога айни муддао бўлди. Унинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланадиган бўлди.
Бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Сатторовнинг “Оқмачит” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулида ҳудуд аҳолисининг ана шундай ҳуқуқий муаммолари тингланди. Фуқаролар турли соҳаларда тўпланиб қолган, муаммо туғдираётган мурожаатлари юзасидан адлия масъуллари билан очиқ мулоқот қилди.
Масалан, фуқаро А.М. 2021 йилда фарзандини боғчага навбатга қўйган. Фарзанди боғча ёшига етганда навбати яқинлашиши билан бола хусусий боғчага бораётгани ҳақида хабар келган. Фуқаро розилигисиз унинг номидан иш кўрганлар қонуний жавобгарликка тортилмаётганидан норози. Мазкур масала шахсан бошқарма бошлиғи назоратига олинди.
Қабул давомида маҳалла аҳолисидан 15 дан ортиқ шу каби мурожаатлар рўйхатга олинди. 11 та фуқарога масаласига доир ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Хусусан, маҳалла биносининг ўзида Самарқанд туман давлат хизматлари маркази томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.