Янгиликлар
ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРАСИ МУҚАДДАС
#Хотира_ва_қадрлаш_куни
ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРАСИ МУҚАДДАС
Адлия фахрийлари ҳолидан хабар олинди
Юртимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг миқёсда нишонланади. Том маънода ушбу байрам асрлар давомида ўлкамизни қахраманона ҳимоя қилган, унинг мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига, шунинг баробарида, ўз касбининг фидойиси, ватан равнақига муносиб ҳисса қўшган жонкуяр инсонлларни қадрлаш, уларнинг намунали ҳаёт йўлини тарғиб қилишга бағишланган. Зотан, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш, қолаверса бугунги кунда сафимизда бўлган кексаларни эъзозлаш маънавий хаётимизнинг ажралмас қисмидир.
Хусусан, адлия органларида шаклланган хайрли анъанага мувофиқ 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тизимда узоқ йиллар хизмат қилган адлия фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
Мамлакатимизда 9-май Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамини кенг нишонлаш , Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш асосий мақсад қилиб белгиланган.
Юртимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг миқёсда нишонланади. Том маънода ушбу байрам асрлар давомида ўлкамизни қахраманона ҳимоя қилган, унинг мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига, шунинг баробарида, ўз касбининг фидойиси, ватан равнақига муносиб ҳисса қўшган жонкуяр инсонлларни қадрлаш, уларнинг намунали ҳаёт йўлини тарғиб қилишга бағишланган. Зотан, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш, қолаверса бугунги кунда сафимизда бўлган кексаларни эъзозлаш маънавий хаётимизнинг ажралмас қисмидир.
Хусусан, адлия органларида шаклланган хайрли анъанага мувофиқ 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тизимда узоқ йиллар хизмат қилган адлия фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
Шу куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат хизматлари марказлари, Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ходимлари билан бирга фахрийлар хонадонларига қувонч ва байрамона кайфият ҳам кириб борди.
Жумладан, адлия вакиллари кўп йиллар адлия тизимида меҳнат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган Алишер Мардиев, Улуғбек Саттаров, Додар Маматқулов, Музаффар Аминова, Зебинисо Ғиёсова ҳамда бошқа фахрийларнинг хонадонига бориб, байрам табригини ўқиб эшиттиришди, байрам совғаларини топширишди.
Шунингдек, фахрий-устозларга адлия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар, ходимлар учун яратилаётган кенг кўламли шароитлар, тизим фахрийларига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўзлаб беришди ва бундай ютуқлар замирида албатта фахрийларнинг бой тажрибаси, узоқ йиллик меҳнати самараси тургани бу эса ёш ходимлар учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Хотирани асраш, хотирани эҳтиёт қилиш – бу бизнинг ўзимиз ва авлодлар олдидаги ахлоқий бурчимиздир. Хотира – бизнинг бойлигимиздир.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ахборот хизмати