Янгиликлар
14
Пахтачилик 10 нафар ёшларга адлия ёрдамида ер ажратилди
#Адлия_ёшлар
Пахтачилик 10 нафар ёшларга адлия ёрдамида ер ажратилди
Хабарингиз бор, Самарқанд адлияси оталиққа олинган ёшлар билан манзилли равишда ишлаб келмоқда. Бунда уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш устувор вазифа бўлиб турибди. Хусусан, Пахтачи туман Давлат хизматлари марказига ҳам "Тадбиркор" маҳалласидаги 10 нафар ёшлар бириктирилган эди. Ўрганишлар давомида уларнинг деҳқончилик учун ер майдонига эҳтиёжи борлиги маълум бўлди.
Марказ раҳбарияти томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилиб, аукционда иштирок этиш учун электрон рақамли имзолар олиб берилди ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Онлайн савдоларда ғолиб бўлган 10 нафар ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди. Ёшлар эндиликда мазкур ер майдонларида “бир массив — бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинлар, боғдорчилик-узумчилик, доривор ўсимликлар, чорва озуқаси экинларини етиштиришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилмоқда. Бу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилди. Унга кўра, электрон онлайн аукцион савдолари ғолиблари ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб тўлаш имкониятига эга.
Адлия томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар ёшлар бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга хизмат қилади.