Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Жомбойда оммавий сайёр қабул



Жомбой туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабулда ўтказилди. Унда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Сатторов ҳам иштирок этиб, фуқароларни қабул қилди.
Қабулда даволаниш, коммунал соҳа, кадастр, бандлик муносабатлари, уй-жой, тадбиркорлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ва бошқа ҳуқуқий муаммолар юзасидан мурожаатлар тингланди. 11 нафар фуқаронинг субсидия бўйича мурожаати тингланиб, аризалари ДХМ ходимлари томонидан шу ернинг ўзида қабул қилинди. 6 нафар фуқаронинг меҳнат низоси бўйича ва 1 нафар тадбиркорнинг шартномадаги пул маблағларини ундириш бўйича мурожаати иш юритувига қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.