Янгиликлар
21
Самарқанд суд эскпертизасида янги хизмат жорий этилади
Самарқанд суд эскпертизасида янги хизмат жорий этилади
Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг вилоят бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. Марказнинг вилоят бўлимда қилинаётган ишлар, такомиллаштирилаётган хизмат турлари, иш жараёнини кўздан кечирди. Ходимлар билан мулоқотда бўлди. Бўлим фаолияти, хизмат сифатини янада ошириш юзасидан тавсиялар берди.
Ҳозирги кунда, бўлимда 15 турдаги экспертиза ўтказилади. Автотехника, қурилиш, суд иқтисодий, суд товаршунослик экспертизалари ва сохта пуллар, соҳталаштирилган ҳужжатларни ўрганишга ихтисослашган криминал-техник эскпертизалар шулар жумласидан. Келгусида овозларни аниқлаштирувчи фоноскопик эскпертиза турини ҳам ишга тушириш режалаштирилган.