Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Булунғурда "Адлия куни" тадбири ўтказилди.


Булунғур тумани "Оқтепа" маҳалласида "Адлия куни" тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Сатторов ва Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Н.Парпихўжаев томонидан "Оқтепа", "Қўнғирот", "Зарафшон" ва "Гулобод" маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. 
Сайёр қабулда фуқароларнинг 20 га яқин ҳуқуқий муаммолари қабул қилинди, 10 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, адвокат томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Шунингдек, тадбир доирасида ҳуқуқий муаммоси мавжуд бўлган фуқароларга уйма-уй юриш орқали ҳуқуқий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Жумладан, "Оқтепа" маҳалласида яшовчи фуқаро Шавкат Исломов тушунмовчилик сабаб битта хонадонига иккита кадастр ҳужжати расмийлаштирилганлигини аниқлангани, ушбу масалани қонуний ҳал қилиб беришни сўради. Бу масала туман адлия бўлимига кўриб чиқиш учун бириктирилди.