Янгиликлар
11
Пйариқда "Адлия куни" тадбири ўтказилди
Пайариқ тумани "Мирзо Улуғбек" маҳалласида "Адлия куни" тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О. Шодиқулов томонидан "Мирзо Улуғбек”, "Туркибола" ва "Тошҳовуз" маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг 20 га яқин ҳуқуқий муаммолари қабул қилинди, 10 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, адвокат томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида О. Шодикулов бошчилигида ҳуқуқий муаммоси мавжуд бўлган 4 нафар фуқароларга уйма-уй юриш орқали ҳуқуқий ёрдам бериш чоралари кўрилди.