Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Булунғурда сайёр қабул ўтказилди


Бугун вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг Булунғур тумани "Амир Темур" маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Саттаров ҳам фуқароларни қабул қилди. 

Маданият саройида бўлиб ўтган қабулда адлия раҳбариятига 8 та мурожаат келиб тушди. Хусусан, фуқаро Бозоргул Шодиёрова даволаниш учун ордер олиш, фуқаро Алимардон Абдуллаев бандлик ва уй-жойга кадастр, фуқаро Комилжон Абдиманнопов хорижда йўқотган ID- картасини тиклаш ҳамда Гулчеҳра Абдуҳакимова алимент масаласида мурожаат қилди. 

Шунингдек тадбирда сайёр давлат хизматлари ҳам кўрсатилиб, адлия ходимлари томонидан ҳуқуқий масалалар, қонунчиликдаги янгиликлар, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар, имтиёзлар ва имкониятлар тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди.