Янгиликлар
Кузатув
Абдуғаниев Машариф Машраф ўғли янги лавозимга кузатилди
Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш шуъбаси бошлиғи Абдуғаниев Машариф Машраф ўғли Адлия вазирлиги марказий аппаратида масъул лавозимига ишга қабул қилинди. Шу муносабат билан бугун бошқармада кузатув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи С.Саттаров ва бошқалар сўзга чиқиб, М. Абдуғаниевнинг меҳнат фаолияти, фаолияти давомида эришган ютуқлари, фидойилигини эътироф этишди. Янги лавозим билан қутлаб, келгуси иш фаолиятида омад ва зафарлар тилашди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси М.Абдуғаниевнинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қолади.