Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

Биринчи ярим йиллик муҳокама қилинди


Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2024 йил 1-ярим йиллиги якунларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.


Йиғилишда, дастлаб, бошқарма бошлиғи С.Саттаров адлия органларининг ўтган даврдаги фаолияти самарадорлиги юзасидан тўхталиб тўхталиб, йўл қўйилган камчиликлар, келгусида уларни олдини олиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, кун тартибидаги 1-масала юзасидан бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари О.Шодикуловнинг ахбороти эшитилди.


Мажлисда 6 ойлик фаолият натижалари: ютуқлар ва камчиликлар баҳоланиб, муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.


Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишда айрим ҳудудлар ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга жиддий ёндашмаётгани, соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишда раҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги таъкидланди.



Жойлардаги мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар