Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Маънавият дарси: Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар


#Маънавият_вақти


Маълумки, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтади. Бугун Самарқанд вилоят адлия бошқармасида тизим ходимлари учун ташкил этилган маънавият соати мавзуси шу сиёсий жараёнга бағишланди. Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган давра суҳбатида мазкур сайловга тайёргарлик, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.


Унда бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Саттаров Сайлов кодексига ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, энг муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ахборот берди. Бошқарма масъул ходими Ориф Муҳаммадиев мавзу доирасида батафсил маълумот берди.


Инсон ҳуқуқлари — бу бутун инсониятнинг интилишлари, орзу-умидларини ўзига жамлаган кенг қамровли тушунча бўлса, фуқаронинг сиёсий ҳуқуқлари унинг ажралмас қисмидир. Сиёсий ҳуқуқларни таъминлаш эса, энг аввало очиқ ва ошкора ташкил этиладиган сайловларда намоён бўлади.