Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“Маҳалла еттилиги” ва адлия ҳамкорлиги нега муҳим?


“Маҳалла еттилиги” ва адлия ҳамкорлиги нега муҳим?

Биласизми, нега? Маҳалладаги ёшлардан тортиб, хотин-қизлар масалаларигача “маҳалла еттилиги” ўз ҳудудидаги аҳолини қамраб олади, уларнинг дарду-ташвиши, муаммолари, қизиқишлари билан ишлайди. Халқ дуч келаётган ҳуқуқий муаммоларни кўриб чиқишда эса адлия органлари билан ҳамкорлик самарадорлик эшикларини очади.
Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев Каттақўрғон туманидаги “Мўллакўрпа” маҳалласи еттилиги билан учрашувда ана шу ҳамкорлик халқимиз, жамиятимиз учун нечоғлик долзарб эканига эътибор қаратди. Адлия вазирлиги хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, ёш оилалар, никоҳланувчи ёшлар иштирокидаги ўқув курслари, тренинглар ташкил этиш, маҳаллаларга ҳуқуқий тарғибот материалларини етказиш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиб бориш, уларни юзага чиқишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаштириб, қонуний бартараф қилиш юзасидан тавсияларини берди. Еттилик вакилларининг бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари билан қизиқди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 майда қабул қилинган ПФ-80-сон фармони билан адлия органлари маҳаллаларга уларни ҳуқуқий-методик жиҳатдан таъминлашга кўмакчи этиб белгиланди. Шундан келиб чиқиб вилоятдаги адлия органлари маҳаллалар билан ҳамкорликда уйма-уй юрган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиб, бартараф этиб бормоқда.
Жумладан, адлия органлари томонидан вилоятдаги 700 000 дан ортиқ хонадонларга уйма-уй кирилиб, 1249 та ҳуқуқий муаммолар аниқланди. 2 242 та ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Хусусан, 375 та фуқарога ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тайёрлаб берилиб, жойларда 2 400 дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Судларга 459 миллион 675 минг сўмлик даъво аризалари киритилди, шундан 5 таси қаноатлантирилди. Бундан ташқари, киритилган тақдимномалар асосида 351 миллион сўмлик тўловлар ундириб берилиши таъминланди. Уйма-уй ўрганиш ва киритилган таъсир чора натижасида бугунгача 776 та ҳуқуқий муаммо ҳал этилди.