Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев вилоят академик лицейида бўлди.


#Адлия_хабари

Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев вилоят академик лицейида бўлди.

Хабарингиз бор, “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, Самарқанд вилояти юридик техникуми негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейи ташкил этилди. Лицей янги ўқув йилида илк бор 156 нафар ўқувчини қабул қилди. Вазир ўринбосари муассасага келар экан, бу ерда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан қизиқди.

Лицей иш бошлаши кутилаётган янги бинодаги мавжуд шароитлар, ўқув хоналари, Юридик клиника, ўқувчилар турар жойи, фаоллар зали, ёзги ва қишки спорт майдонлари, ошхона, ахборот ресурс марказидаги имкониятлар кўламини кўздан кечирди. Муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ходимларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар берди.