Янгиликлар
24
“Фирма очиш учун исталган номдан фойдалана олмайманми?”
#Қонунда_нима_дейилган #Huquq_time
“Фирма очиш учун исталган номдан фойдалана олмайманми?” (https://lex.uz/docs/180552#198420)
— Янги фирма очмоқчиман, уни рўйхатдан ўтказишда мен танлаган номни рўйхатга олишни рад қилишди. Мен исталган номдан фойдалана олмайманми?
???? — Маълумки, юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади ва фирма номига бўлган ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан юзага келади. Билингки, юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас.
⚡️Бундан ташқари, сиз фирма номига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш ё ўтказишингиз ҳам мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 1101-моддасига биноан, бундай ҳолатда фақат юридик шахс қайта ташкил этилган ҳамда умуман корхона бошқа шахсга берилган ҳоллардагина йўл қўйилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ эгаси бошқа шахсга ўзининг бу номидан фойдаланишга рухсат этиши (лицензия бериши) мумкин. Бироқ бунда лицензия шартномасида истеъмолчини чалғитиб қўйишни истисно этувчи чоралар шарт қилиб қўйилиши лозим.
❗️Эслатма: Юридик шахс товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, расмий бланкаларда ва (ЎРФК 1098-модда) ўзининг фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда, шунингдек маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилаётган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида фирма номидан фойдаланишда алоҳида ҳуқуққа эга.
Танишларга юборамиз????
Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/qonun_va_huquq