Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев хизмат сафари билан Самарқандда бўлиб турибди.


 

Адлия вазири ўринбосари  Самарқанд вилоятига хизмат сафарини тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганишга қаратди. Хусусан, Тойлоқ туманидаги “PureMilky” корхонасида бўлди. 

2013 йилда ташкил топган  табиий сут ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Меҳрож Акрамов  адлия вазири ўринбосарига корхона фаолиятини таништирар экан, солиқ тўловлари, иш фаолиятида дуч келаётган имтиёзлар билан боғлиқ масалалар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари ҳақида очиқ мулоқотда бўлди ва бу бўйича қонунчиликка таклиф бериладиган бўлди. 

Таъкидлаш керакки, корхонада сутдан қаймоққа қадар юқори сифатли сут маҳсулотларининг 40дан ортиқ тури: турли ассортиментдаги сут ва ачитилган сут маҳсулотлари, шу жумладан, кефир, биокефир, қаймоқ, сметана, айрон, ёгурт, простокваша ва шунингдек, пастеризация қилинган сут, пишлоқ, бринза, сарёғ ва маргаринлар ишлаб чиқарилади.

Корхона таркибида Евростандарт талабларига тўлиқ жавоб берадиган сут етиштирувчи ферма фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирги вақтда, фермада суткасига 150 тоннадан ортиқ сут етиштирилади (соғилади).