Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

“Менинг биринчи овозим”


“Менинг биринчи овозим”

Самарқанд туманида жойлашган касб-ҳунар мактабида ана шу мавзуда тарғибот тадбири ташкил этилди. 
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлари соҳасидаги билимларини ошириш ҳамда сиёсий жараёнларда фаол бўлишга чақириш мақсадида ўтказилган тадбирда мутахассислар томонидан миллий сайлов қонунчилиги, сўнгги йилларда уларга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар, биринчи марта овоз бериш тартиби тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, ёшларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари тушунтирилди. 
Бош Қомусимизнинг 128-модда (https://lex.uz/docs/6445145#6446080)сида мамлакатимиз фуқаролари сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани алоҳида белгилаб қўйилган. Вилоятдаги адлия органлари томонидан жойларда ташкил этилаётган тадбирлар сайловда биринчи марта иштирок этаётган ёшларнинг ушбу сиёсий жараёндан хабардорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбир иштирокчиларига мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди.