Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Қўшработда маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди.


Қўшработда маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида замонавий лойиҳа асосида барпо этилган маҳалла биноси 3 437 нафар аҳоли яшайдиган энг чекка ҳудудда жойлашган “Майинтепа” маҳалласи фуқаролари учун ажойиб туҳфа бўлди.

Бинонинг очилиш маросимида адлия вазири Акбар Тошқулов, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Саттаров, туман ҳокими Дилшод Шакарбоев, Маҳаллалар уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбарияти ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш, халқимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрь куни қабул қилинган “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони дастуриламал вазифасини бажармоқда. Унга кўра, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган. Бунда адлия вазирлиги ҳам ҳудудларда алоҳида чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Шу муносабат билан адлия вазири Акбар Тошқулов жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари (https://t.me/qonun_va_huquq/11360) Қўшработ туманида бўлиб, адлия вазирлигига бириктирилган “Хонназар”, “Майинтепа”, “Навкат” ва “Дўстлик”, “Қийқим” маҳаллалари аҳолиси билан учрашганди. Унда маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, фуқароларнинг муаммолари, ҳуқуқий масалалари ўрганилиб, ҳудудда камбағалчиликни камайтиришда ички ресурслардан фойдаланиш масаласи кун тартибида бўлганди ҳамда аҳоли мурожаатлари, таклифлари ўрганилган. Хусусан, “Майинтепа” маҳалласи аҳли эски маҳалла идораси ўрнига янги, замонавий маҳалла биносини қуришда ёрдам сўраганди.