Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

06
Юксак эътироф

  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Зохидов Жаҳонгир Эркинович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан таъсис этилган “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Жахонгир Зохидов ўзининг адлия органлари тизимидаги кўп йиллик меҳнати, соҳада эришган ютуқлари ва орттирган иш тажрибасини тизимга янги келган ёш кадрларга ўргатиб бориши билан жамоада алоҳида ўринга эга бўлиб келмоқда.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси Зохидов Жаҳонгир Эркиновични бундай этироф билан самимий муборакбод этади ҳамда келгусидаги фаолиятига муваффақият ва зафарлар тилайди.

05
Ноябрь ойининг энг яхши ходими

  Самарқанд вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” танлови ғолиби аниқланди. Комиссия томонидан 2019 йилнинг ноябрь ойида “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Муҳаммадиев Ориф Зиёдуллаевич деб топилди. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси Муҳаммадиев Ориф Зиёдуллаевични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилайди.