Yangiliklar
	 ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ !!!
 
	 Азиз самарқандликлар, барчангизни 2021 йил 30 март куни соат 9:00 да Ургут туман марказий истироҳат боғида ўтказиладиган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган адлия сайлига таклиф этамиз.
	 Ушбу сайлда сиз:
	 ҳуқуқий билимларингизни янада оширишингиз;
	 адвокатлар, нотариуслар ва бошқа малакали ҳуқуқшунослар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олишингиз;
	 давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилишингиз;
	 меҳнат ярмаркасида ўзингизга муносиб иш топишингиз;
	 ҳунармандлар томонидан ташкил этилган савдо ярмаркаларида улар томонидан қўл меҳнати билан яратилган буюмлардан харид қилишингиз;
	 викториналар ва савол-жавобларда иштирок этиб қимматбахо совғалардан бирини қўлга киритишингиз;
	 турли хил ўйинлар ва саньаткорларнинг чиқишларидан баҳраманд бўлиб, маданий ҳордиқ чиқаришингиз мумкин бўлади.
 
	 АДЛИЯ САЙЛИГА МАРҲАМАТ !!!
 
							 
	            	             
                     
                     
                     
                     
                     
                     
                     
                     
                    