Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасининг тушунчаси ва мақсади нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 29-моддасида жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид

Бугунги кунда нечта нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд?

2015 йил якунлари бўйича адлия органларидан 8400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

 Шу ўзгартиришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Кейинги пайтларда ҳаётимизга электрон тижорат ибораси кириб келди. Унинг моҳияти нимада?

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир.

Меҳнат дафтарчаси сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Мен болалар шифохонасида ишлаймай. Ўзимга тегишли автомашинамни сотмоқчи эдим.

Лекин иш жойимни узоқ вақтга тарк этолмайман. Шунинг учун нотариусга телефон орқали олдиндан навбат олиб қўйишим мумкинми?

Ўн олти ёшгача топиб олинган (ташлаб кетилган) болаларнинг туғилганлигини қайд этиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 27-29 бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бериш тартиби қандай?

 Нима учун улар тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилади?

Мен яшайдиган ҳудудда туман ҳокимлиги захира ерлари ҳисобидан фермер хўжалигини қайта ташкил этиш бўйича танлов ўтказилар экан.

Унда қатнашмоқчиман. Айтингчи, танловга киритаётган мавжуд мол-мулкларимнинг қиймати қандай шартлар асосида баҳоланади?

Корхоналарни тугатиш учун нима асос бўлади?

Корхоналарни тугатиш учун: корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);

Жамиятни ташкил этиш тартиби ва тамойиллари

Жамият тушунчасига шарҳ беринг?

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 13.07.2015 йилдаги №267-ш/т-А-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги “GLAMOUR-HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Абдикодирова Умириниса Рахимкуловнага шаҳар адлия бошқармаси томонидан 23.05.2012 йилда берилган адвокатлик мақоми адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига киргунига қадар бўлган давргача тўхтатилди.

Давлат ташкилотлари ёки давлат муассасаларига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўзим хоҳлаган тилда мурожаат қилсам бўладими?

Агар мумкин бўлса, мурожаатим ўрганилгач, жавоб қайси тилда юборилади?

Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритишлари учун қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?

Нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лари фуқаролик жамияти институтлари шаклларидан бири ҳисобланиб, бугунги куннинг энг долзарб мавзусига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Яқинда юридик хизмат ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишни тартибга солувчи миллий қонунчилик деганда нима тушунилади?

Халқаро арбитраж судлари қарорларини эътироф этиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари деганда халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи, кафолатловчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади.

Кимлар нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи идораларда давлат божини тўлашдан озод этиладилар?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХVII бўлими “Давлат божи” деб номланган. Ушбу бўлим 326-342 моддаларни ўз ичига олади. Ушбу бўлимда давлат божига тушунчалар, давлат божини ундириш объектлари, тўловчилари, давлат божини тўлашдан озод қилиш ҳолатларига тўхталиб ўтилган.

Қандай ҳолатларда ота – оналик ҳуқуқини чеклашга йўл қуйилади?

Ота-оналик ҳуқуқининг чекланиши Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддаси билан тартибга солинади. Ушбу моддага мувофиқ ота-оналик ҳуқуқининг чекланиши деб фақат вояга етмаган боланинг, унинг отаси ёки онасини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан туриб фақат суднинг ҳал қилув қарори асосан уни ота-онасидан ёки уларнинг биридан олиб қўйилиши ҳисобланади. Бундан мақсад, суднинг бундай қарори асосида боланинг манфаатини кўзлаган холда, ота ёки онанинг вояга етмаган боласини шахсан ўзи тарбиялаши ҳуқуқини чеклаб қўйиши мумкин.

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда нима тушунилади?

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда электр энергияси етказиб бериш шартномасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ким томондан олиб борилади?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 1-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси:


Сизнинг саволингиз 21 - 40 из 124
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все