Мен коллеж ўқувчисиман. Яқиндан бизнинг коллеждан бир ўқувчини ўқишдан четлаштиришди. Коллеж ўқувчиси ҳам ўқишдан четлатилиши мумкинми?

 Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар деганда нималар тушунилади? Қимлар яқин қариндошлар ҳисобланади?

Бугунги кунда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ қуриш каби ҳолатлар ўтган даврга нисбатан камаётганлигига қарамасдан фуқароларимиз томонидан ҳанузгача кўп берилаётган ҳаётий саволлардан бири бўлиб қолмоқда. Никоҳ тузишга оид муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган

Нима учун нотариус менинг номимда бўлган автомашимнамни сотмоқчи бўлганимда турмуш ўртоғимнинг розилигини сўради ва турмуш ўртоғимнинг розилик хати булмагани учун бу ҳаракатни амалга оширмади?

Агар сиз автомашинангизни қонуний никоҳингиз даврида сотиб олган бўлсангиз, сиз турмуш уртоғингиз билан бирга ўртангизда тузилган “Никоҳ тузилганлиги тўғрисида” ги гувоҳномангизни ва эрингиз паспорти билан шахсан ўзи нотариусга келиб автомашинангизни сотишингизга розилик бериши шарт, агарда ўзи шахсан келолмаган тақдирда

АГАРДА маъмурий ҳу­қуқ­бузарлик эҳтиётсизлик сабаб содир этилган, деб топилса, айбдор жавобгарликдан озод қилиниши мумкинми?

Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин, деб ўйлаган бўлса ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда олдиндан кўра билмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган, деб ҳисобланади.

Ижарага уй олмоқчи эдим. Ижарага олувчи ва берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Уй ёки офисларни ижарага бериш ва олиш ҳозирги кунда одатий ҳолатга айланган. Бу борадаги қонунларимиз ҳам кундан‑кунга такомиллашиб бормоқда. Шу билан бирга ижарага берувчи ва ижарачилар муносабатларини ҳам шартнома асосида расмийлаштириш йўлга қўйилган. Ўзаро шартнома тузиш ва унинг асосида иш олиб бориш ҳар икки тарафнинг ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоялайди.

Шаҳардаги квартирамни яқин қариндошим номига ҳадя тарзида расмийлаштириб берган эдим. Мана шу ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми шу ҳақда маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 507-моддасига мувофиқ, ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.

Фарзанд васият қилинган ердан фойдаланишни рад этса, васият қилувчининг бошқа меросхўри бўлмаса, мулк қандай тасарруф қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига кўра агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёхуд меросхўр­лардан ҳеч қайси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёҳуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.

Акамнинг ўғилларини кўриш учун мен ва ота-онамнинг қандай қонуний ҳуқуқларимиз бор?

Бу ерда икки томонлама ҳуқуқлар бузилмоқда. Биринчиси, боланинг ҳуқуқлари. Иккичиси, сизларнинг, яъни яқин қариндошларнинг ҳуқуқлари.

Жиянимиз Тошкентдаги ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига тушиб қолибди.

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига биноан ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қуйидаги болалар жойлаштирилиши мумкин:

Боланинг насл-насабини белгилаш қандай асосларга кўра белгиланади шу ҳақда маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 60-моддасига асосан,боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.

Боланинг насл-насабини белгилаш қандай асосларга кўра белгиланади шу ҳақда маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 60-моддасига асосан,боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.

Кўпчиликни ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида тақдим этиш учун қандай ҳужжатлар зарурлиги қизиқтиради.  Бу борада янгилик борми?

Ҳа бор, яъни аввалги тартибда мавжуд бўлмаган жиҳатлар Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда алоҳида қайд этилган. Унга кўра, республикамиз фуқароларининг аввалги “Ер тўғрисида”ги қонунга асосан, тўғрироғи, Ер кодекси қабул қилингунга қадар олган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бир қатор ҳужжатлар тақдим этилиши керак бўлади.

ЧЕТ элдаги Ўзбекистон фуқаролари элчихона орқали паспорт алмаштириши мумкинми

Хориждаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспорт бериш ва алмаштириш Тартиби”га кўра, хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг улар яшаётган мамлакатдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларидан янги паспорт олишлари ёки паспортларини алмаштиришлари мумкин.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

Бу борадаги ишлар ҳозиргача “Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномалар асосида амалга ошириб келинган. Адлия вазирлигида 1998 йил 7 январь ва 1999 йил 27 майда рўйхатдан ўтган ушбу ҳужжатларга мувофиқ, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқ бир ой, ер участкаларига эса ўн кун муддатда давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.

Ота-онанинг аризаси бўйича боланинг насл-насабини белгилаш асослари ҳақида маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 61-моддасига асосан, боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланади.

Таълим кредити Уни қандай олиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарори ёшларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлаш, шу баробарида, аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилгани билан ҳам муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Баъзида болалар билиб-билмай ёки ўзгаларнинг топшириғи билан жиноятга қўл уришади. Воя­га етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда нималарга эътибор берилади?

Мамлакатимизда болалар манфаатларини муҳофаза қилишга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Республикамизда эътироф этилган илк халқаро ҳужжат БМТнинг болалар ҳуқуқига оид Конвенциясидир. Сиёсий, фуқаровий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ўзида мужассамлаштирган бу ҳужжат халқаро қонун кучига эга ва ҳар бир боланинг тинчлик, адолат руҳида камол топишига хизмат қилади.

Бизнинг МЧЖ муассисларидан бири вафот этди

Масъулияти чекланган ҳам­да қўшимча масъулиятли жа­миятлар тўғрисида”ги Қо­нун 20-моддаси биринчи қисми маъносидан келиб чиқилганда жамият иштирокчисигина жамиятнинг устав капиталидаги ўз улушини сотишга ёки ўзга тарзда воз кечишга (улушни тасарруф этишга) ҳақлидир, бунда улушларни тасарруф этиш имконияти жамият устави билан чекланиши мумкин.

Мен танишимга 5.000.000 сўм қарз бермоқчиман

Жисмоний шахслар ўртасидаги қарз шартномаси, агар унинг суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошса, оддий ёзма шаклда тузилиши керак. У қарз олувчининг унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки ашёларнинг муайян миқдори берилганлигини тасдиқлайдиган тилхати бўлганда ҳам ёзма шаклда тузилган деб ҳисобланади. Агар сиз энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан (ҳозирги пайтда энг кам иш ҳақи – 96.105 сўм) кам суммани қарзга бермоқчи бўлсангиз, битимни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди – ёзма қарз шартномаси ёки қарз олувчининг тилхати кифоя.

Васиятнома фуқаронинг сўнги хоҳиш иродаси

Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади. Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди.


Сизнинг саволингиз 61 - 80 из 124
Начало | Пред. | 2 3 4 5 6 | След. | Конец Все