Мен бундан қарийб 10 йил аввал Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирган эдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Нотариус жисмоний ёки юридик шахснинг аризасини бошқа жисмоний ёки юридик шахсга топшириши мум­­­­­­кинми? Бунинг тартиби қандай?

Ҳа, мумкин. Қонунга мувофиқ нотариус жисмоний ёки юридик шахснинг аризасини бошқа жисмоний ёки юридик шахсга бериш ваколатига эга. У ариза топширилганини маълум қилиш шарти билан почта орқали юборади ёки бевосита тегишли шахс­га олгани ҳақида имзоси қўйилиб топширилади. Ариза телефакс, компьютер тармоқлари ва бошқа техник воситалар ёрдамида ҳам узатилиши мумкин. Бунда ариза нотариал идорага камида икки нусхада тақдим қилиниши керак.

Ёшим 60 дан ошди. Ҳозирда нафақадаман. Давлатимизга минг раҳмат, бу йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Эшитишимга қараганда, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси қошида Нотариал архив бор.

Бир вақтлар ўзим яшаётган уйни сотиб олгандим. Шу уй олди-сотди шартномасининг дубликатини олмоқчиман. Қанча пул тўлайман ёки менга имтиёз борми?

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари ташкил этиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш тартиби ҳақида қисқача маълумот берсангиз?

Бунинг учун ФҲДЁ бўлимига келиб, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан такрорий гувоҳнома ёки кўчирма олиш тўғрисида мурожаат қилинади. Унинг асосида далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам текширилиб, мавжуд эмаслиги аниқ бўлганда далолатнома ёзувини тиклаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати фуқарога берилади. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади.

Муайян жойда эканимиз ҳақидаги фактни қонуний тасдиқлаш тартиби қандай?

“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 70-моддасига кўра, нотариус фуқаронинг илтимосига кўра, унинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига мувофиқ (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга код бериш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати ҳамда

Мерос трансмиссияси деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Фукаролик Кодексга мувофиқ агар васиятнома бўйича ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига,

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчиман.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сонли “Тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимизда 2014 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми жорий этилди.

Молия-хўжалик фаолияти деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.2-бандига асосан корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти молия-хўжалик фаолияти деб ҳисобланади.

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалариганималар киради?

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифаларигавасийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг зарур ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни жойлаштириш, васийликдаги ёки ҳомийликдаги ҳамда васийлик

Хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатларни алмаштириш мумкинми? Бу жараён қай тартибда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатларини тасдиқловчи хужжатлари Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин.

МЕН тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятидаман. Шунга кўра, тадбиркорлик субъ­ектларининг ҳуқуқлари нималардан иборатлиги ҳақида тушунча берсангиз?

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, тадбиркорлик фаолия­ти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:

Нотариал ҳаракатни бажаришни тўхтатиб туриш асослари ва муддатлари ҳақида маълумот берсангиз.

Нотариал ҳаракатлар давлат божи тўланиб, зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 31 моддаси):

Мен чет элда қурилиш корхонасида шартнома асосида ишлар эдим.

Сизнинг ойлик иш ҳақингизни ўртоғингиз олса бўлади, унга нотариал тартибда тасдиқланган холда ишончнома юборсангиз у сизнинг ойлик иш ҳақингизни олади. Ишончнома матнида сиз ваколат бераётган шахснинг исм фамилияси отасининг исми тўлиқ кўрсатилган ва сизнинг ойлик иш ҳақингизни қайси ташкилотдан олиниши керак бўлган бўлса ўша ташкилотнинг номи тўлиқ кўрсатилган бўлиши керак.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш

Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати неча ёшдан бошлаб вужудга келиши мумкин?

Кўп қаватли уйлардаги квартираларни бирламчи бозорда ипотека кредити ор­қали сотиб олиш тартиби тўғрисида маълумотга эга бўлишни истардик.

Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 12 июлда 1835-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 13 июндаги 14/5-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган.

Ўн олти ёшгача ташлаб кетилган ва уйда туғилган болаларнинг туғилганлигини қайд этиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Топиб олинган ташлаб кетилган боланинг туғилишини қайд этиш “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш” Қоидаларининг 27-29 бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Бола ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида мавзусида

Мустақиллик йилларида Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида ёшлар камолотига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратила бошланди. Барча соҳалар каби таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, халқимизнинг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий қадриятлари асосида замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларига асосланган кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизими яратилди.


Сизнинг саволингиз 41 - 60 из 124
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все