Судда иш қўзғатишнинг процессуал тартиби

Савол: Фуқаролик ишлари бўйича судида фуқаролик ишлари қандай қўзғатилади?

Жавоб: Судда фуқаролик ишлари ёзма шаклда ариза бериш йўли билан қўзғатилади.

Шу йил уйланмоқчиман. Бўлажак турмуш ўртоғим билан тиббий кўрикдан ўтишим керак экан, шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

Ёшларнинг никоҳини қайд этиш жараёнида, ўзаро розилиги билан мурожаат қилган куёв ва келиндан ариза олиниб, бир ойлик муддатга рўйхатга қўйилади.

Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга яратилган шарт-шароитлар

Бож тарифи тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун

Фукаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор килиш тартиби кандай, шу ҳақда маълумот берсангиз?

Агар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлигини аниқласа, тиклаган ёзувлар ўша ёзув тузилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бекор килиниши мумкин. Агар топилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган санаси, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари суднинг ҳал қилувчи қарори билан бекор қилинади.

Яқинда бир танишим Самарқанд шаҳридан кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олди

Кўчмас мулк олди-сотдиси даврида тарафлар барча жиҳатларни эътиборга олмагани учун кейинчалик турли даъво-эътирозлар келиб чиқади. Масалан, аксарият ҳолларда квартира хариди закалат сифатида майян сумма берилганлиги тўғрисида тилхат ёзилади. Аммо мазкур ҳужжатда энг муҳим шартлар – сотиб олинаётган кўчмас мулкнинг умумий қиймати, олди-сотди шартномаси ва уни нотариал тасдиқлаш санаси белгиланмайди.

Суд қарори билан никоҳдан ажратишни қайд этиш тартиби қандай амалга оширилади?

Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тўхтатилади.

ННТ тушунчаси?

 Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конуннинг 2 моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

Апостиль нима ва уни қўйиш муддати қанча?

Ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь)га мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Қонунлардаги ҳаволаки нормаларни амалга ошириш механизми билан таъминлашнинг долзарб масалалари

Қонун ҳужжатларидаги моддаларда бошқа моддаларга ёки илгари қабул қилинган қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш ёки нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш, яъни агар норманинг ўзида юриш-туриш, феъл атвор қоидалари белгиланган бўлмаса, шу қоидаларни ўзида мужассам этган бошқа нормага ҳавола этиш тушунилади. Нормалардаги ҳаволалар фақат амалдаги ва қонуний кучга кирган қонун ҳужжатларга кўрсатилиши мумкин.

Хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун қайси идорага мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатлар тақдим этиш лозим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги Қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари (Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Битимлар тузишда ёшнинг аҳамияти борми? Ёки вояга етмаган шахс­лар ҳам битим тузиш ҳуқуқига эгами?

Битимларнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини ҳисобга олишда ёшнинг аҳамияти бор, албатта. Фуқаролик кодексининг 29-моддасига асосан, олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар мустақил равишда майда маиший битимлар, текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар ҳамда қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағлар борасида битимлар тузишга ҳақли ҳисобланади.

Ҳуқуқий маслаҳатхона

Қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда, шунингдек, банклар (бош­қа кредит ташкилотлари), тегишли ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқа кўчмас мулк сотиб олиш ёки қайта таъмирлаш ва бошқа мақсадларда берилган қарзларнинг қайтарилишини таъминлаш учун кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса

Нотариал ҳаракатларнинг махфийлиги нима?

Бу тушунча Ўзбекистон Республикаси Нотариат тўғрисидаги қонунининг 6-моддаси билан тартибга солинади, бунга кўра: “Нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади”

Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтиришда хуқуқий ахборотлар тизимининг ўрни ва вазифалари

Ҳуқуқийахборот тизими бу – ҳуқуқий ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ҳуқуқий ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидир.

Қарз шартномаси ва уни расмийлаштиришга оид қандай талаблар мавжуд?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сон Фармонига асосанмева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, маҳаллий бошқарув органлари аралашмаган ҳолда, тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномани олиш қандай тартибда амалга оширилади шу ҳақда маълумот берсангиз?

Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади. Яъни, ўлик туғилган боланинг туғилганлиги, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш тиббий муассаса аризасига биноан шу худуддаги ФҲДЁ органи томонидан 24 соат ичида амалга оширилади.

Касаба уюшмалари меҳнат низоларини кўриб чиқишда қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” гиқонунининг 12-моддасига кўра, касаба уюшмалари касаба уюшмаси аъзоси билан маъмурият ўртасида пайдо бўлган якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқади ва улар юзасидан қонунларга мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.

Чет элда амал қилишга мўлжалланган ишончномалар тўғрисида маълумот беринг.

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик килиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Фуқаролик иши бўйича адвокатга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилдим ва шартнома туздик. Мазкур шартноманинг суммасини адвокатнинг ўзи белгилади. Адвокатнинг бу ҳаракати тўғрими?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 354-моддаси 5-қисмида “шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно” - деб белгиланган.


Сизнинг саволингиз 81 - 100 из 124
Начало | Пред. | 3 4 5 6 7 | След. | Конец Все